Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратэчиларимиз Парижда “Токио–2020” йўлланмалари учун кураш олиб боради
14:10 / 2021-06-05

Келгуси ҳафтада Франциянинг Париж шаҳрида каратэ бўйича“Токио –2020” Олимпиадасига йўлланма берувчи сўнгги мусобақа ўтказилади. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам ўз омадларини синаб кўради.

Шу мақсадда Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси аъзолари Тошкент–Моксва–Париж йўналиши орқали “модалар Ватани”га жўнаб кетди.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча каратэчиларимиз Японияда бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига биронта ҳам йўлланма олишмаган ва Париждаги квалификацион турнир бу йўлда улар учун сўнгги имконият саналади.

Париждаги мусобақага Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

Баҳодир Маматназаров – делегация раҳбари,

Дилноза Бакирова – бош мураббий,

Ўктам Бекпўлатов – мураббий,

Садриддин Сайматов (-67 кг) – спортчи,

Достонбек Отаболаев (-75 кг) – спортчи,

Жаҳоншох Иброҳимов (+75 кг) – спортчи,

Баҳринисо Бобоева (-55 кг) – спортчи,

Севинч Раҳимова (-61 кг) – спортчи,

Дилдора Алиқулова (+61 кг) – спортчи,

Баҳриддин Аҳмедов – шифокор,

Ҳусан Турғунов – массажчи.

Шунингдек, мусобақада икки нафар ҳакамимиз ҳам иштирок этади. Булар – Азизбек Бўриев ҳамда Алишер Қиличев.