Каратэчиларимиз Осиё чемпионатини 8 медаль билан бошланди
Қозоғистонда каратэ WКF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини спортчиларимиз муваффақиятли бошлади.
Чемпионатнинг илк кунида вазни -54 кг. бўлган Моҳинур Тешабоева ҳамда -61 кг. вазн тоифасида Саида Мусахонова олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Бекзод Зоиров ўз вазн ва ёш тоифасида кумуш, Ҳумоюнмирзо Ҳалимов, Исомиддин Каримов Сардор Баҳромов, Абдулазиз Расулов ва Диёра Пўлатова бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА