Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратэ WКF: Медалларимиз сони яна иккитага кўпайди
09:29 / 2024-02-26

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида спортнинг каратэ WКF тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида “Ёшлар лигаси” турнири давом этмоқда.

“Ёшлар лигаси” мусобақасининг 14 ёшгача бўлганлар ўртасидаги баҳсларда Жавоҳир Жаҳонгиров барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, Солижон Соипов бронза медалини қўлга киритди.  

Шу тариқа, ушбу халқаро турнирда терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза жами 11 та медаль жамғарди. Турнири 27 февраль кунига қадар давом этади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА