Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратэ WКФ бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди
14:28 / 2023-12-15

Тошкент шаҳрида каратэ WKF бўйича кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан 1351 нафар каратэчилар рақобатлашди.

Чемпионатда 19 та олтин, 15 та кумуш, 21 та бронза медал қўлга киритган Тошкент вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Шунингдек, 19 та олтин, 9 та кумуш, 18 та бронза жамғарган  Сурхондарё жамоаси иккинчи, 10 та олтин, 13 та кумуш, 33 та бронза медалга сазовор бўлган Андижон вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Шоҳсупага кўтарилган спортчилар ташкилотчилар томонидан медаль ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Энди улар Ўзбекистон терма жамоаси таркибига сараланиб, олдинда турган нуфузли турнирларга тайёргарлик кўрадилар.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА