Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратэ: Туркия турнирида ҳамюртимиз совриндор бўлди
14:16 / 2026-01-27

Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ WKF бўйича 65 та мамлакатнинг 370 нафардан зиёд спортчилари иштирокида ўтказилган навбатдаги Премьер лига мусобақасида ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди.

Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар аъзоси қатнашган муросасиз беллашувларда маҳоратли спортчимиз Севинч Отабоева 61 килограмм вазн тоифасидаги саралаш мусобақаларида муваффақиятли қатнашди.

Истеъдодли каратэчи қизимиз С.Отабоева 32 нафар иштирокчи орасидаги баҳслар натижасига кўра, бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Айжан Бакировани 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Мазкур вазн тоифасида туркиялик Фатма Наз Йенен олтин, бельгиялик Марьям Аджарай кумуш медалга сазовор бўлди.

Т.Рўзиев,

ЎзА