French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратэ: Остона мусобақаларида 21 та медаль қўлга киритилди
10:48 / 2024-07-15

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида каратэнинг WКF йўналиши бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар терма жамоалари ўртасида ўтказилган «Qozog'iston open» халқаро турнирида мамлакатимиз каратэчилари 21 та медалга сазовор бўлди.

Остона татамиларида ўтказилган шиддатли жанглар сарҳисобига кўра, мамлакатимиз каратэчилари 7 та олтин, 3 та кумуш ва 11 та бронза медалига мушарраф бўлди. Уларнинг жасорати ва иродаси эвазига қўлга киритилган ғалаба ва совринлар туфайли қўшни Қозоғистон спорт мажмуасида Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз баралла янгради.

Т. Рўзиев, ЎзА