Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантиндан сўнг хитойликлар кўпроқ сунъий гўшт истеъмол қилишни бошлашди
18:30 / 2020-04-28

Карантин чекловлари олиб ташлангандан сўнг хитойликлар ўз соғликлари ҳақида кўпроқ қайғуриш ва кўпроқ сунъий гўшт истеъмол қилишни бошлашди, деб хабар берди Inc.

Карантин чекловлари олиб ташлангандан сўнг хитойликлар ўз соғликлари ҳақида кўпроқ қайғуриш ва кўпроқ сунъий гўшт истеъмол қилишни бошлашди, деб хабар берди Inc.

Бозорнинг ушбу талабига Американинг машҳур Beyond Meat гўшт ишлаб чиқарувчи компанияси дарров жавоб қайтариб, Хитойдаги минглаб Starbucks кафелари билан шартнома имзолади.

АҚШ бренди вакилининг айтишича, компания Хитойда ўсимлик гўштига нисбатан талаб ўсиб бораётганини аниқлашган. Мисол учун, келгуси ҳафтадан ХХРдаги KFC тамаддихоналарида ўсимлик ёғидан тайёрланган “товуқ қанотлари”ни синовдан ўтказиш бошланади.

“Биз Осиёга стратегик жиҳатдан узоқ муддатли ўсиб борадиган минтақа сифатида қараяпмиз, — деди Beyond Meat вакили. — Мақсадимиз 2020 йил охирига бориб Осиёда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдир”.

Айни пайтда АҚШ компанияси Осиё қитъасидаги бешта давлатга ўз маҳсулотларини етказиб беришни бошлаб юборган.

Нега хитойликлар гўштнинг бундай муқобилини афзал билишмоқда? Биринчи тахминга кўра, бу янги типдаги коронавирус пайдо бўлади деган гипотеза билан боғлиқ.

Иккинчиси коронавирус ҳайвонлардан келиб чиққан деган фикрлардир.