Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантинда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари қандай тартибда ишлайди?
16:32 / 2020-07-17

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган барча хизматлар электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилмоқда.


Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган барча хизматлар электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш учун) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилмоқда.

Ушбу вақтинча чекловлар Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

Фуқароларни биноларга киритишга фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа сақлаши лозим.

Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, карантин талабларини инобатга олган ҳолда бугунги кунда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни ҳам Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my gov uz)орқали юбориш мумкин. Бунинг учун ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг паспорти ва боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома керак бўлади.

Фуқаролардан субсидия олиш учун онлайн ариза бериш бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари сиздан фақатгина ариза олиб қолиб, тайёр натижани тақдим этишга ваколатли. Қолган масалалар, яъни кимга, қайси ҳамда қанча миқдорда субсидиялар ажратишни ташкил этиладиган комиссия ҳал қилади. Бу ишга Давлат хизматлари маркази аралашмайди. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат бир марта берилади.