Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантинда бўлган 123 киши уйига қайтди
16:28 / 2020-04-14

Мутасаддиларнинг хабар беришича, Қўрғонтепа тиббиёт коллежи ётоқхонаси биносида сақланган ушбу фуқароларнинг ҳеч бирида карантин даврида коронавирус аломатлари кузатилмаган.


Жорий йил март ойининг охирида Қирғизистон Республикасидан “Дўстлик” чегара пости орқали юртимизга кириб келган ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан 14 кунлик карантин кузатувига олинган фуқароларнинг 123 нафарида касаллик аломатлари аниқланмаганлиги учун уйларига қайтишга рухсат берилди. 

Мутасаддиларнинг хабар беришича, Қўрғонтепа тиббиёт коллежи ётоқхонаси биносида сақланган ушбу фуқароларнинг ҳеч бирида карантин даврида коронавирус аломатлари кузатилмаган. 14 кунлик изоляциядан сўнг улар тиббий текширувдан ўтказилди, махсус аппаратлар орқали лаборатор ва бошқа диагностик таҳлиллар олинди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида ҳам касаллик аломатлари топилмади. 

Карантин кузатувида бўлганлар учун зарур барча шароитлар яратиб берилди, уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан доимий кузатиб борилди. Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими ва ҳарбийлар томонидан узлуксиз назорат остида бўлди. 

Карантиндан кузатилган фуқароларнинг 70 нафари Андижон вилоятида, қолганлари Фарғона, Наманган, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи шахслар бўлган. 

Туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар кўмаги билан 96 нафар фуқаро махсус автомашиналарда ўз уйларига жўнаб кетган бўлса, 27 нафар Қашқадарё ва сирдарёлик фуқаролар темир йўл поезди орқали яшаш манзилларига кузатилди. 

- Ҳаммаси ортда қолди, — дейди карантин масканида фаолият юритган шифокорлардан бири Насибжон Холматов. – Бу ерда сақланган юртдошларимиз сабр-бардош, хотиржамлик билан карантин даврини ўтказди. Шукрки, ҳеч кимда касаллик аниқланмади. Энг асосийси, барча-барчамиз бир тан, бир жон бўлиб, халқимизга хос ҳамжиҳатликда иш юритдик. 

Кузатиш тадбирлари карантин ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича белгиланган барча тартиб-қоидалар асосида ташкил этилди.