Карантин вақтида гиёҳванд моддалар ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан наркотик моддалар тарқалишига қарши борасида тезкор тадбирлар давом этмоқда.
Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан наркотик моддалар тарқалишига қарши борасида тезкор тадбирлар давом этмоқда.
Қўқон шаҳрида 13 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.М. ва А.Ш.лар яшаш хонадонида 474 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келишаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.М. ва А.Ш.ларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.