Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин вақтида аҳолига қандай имтиёзлар яратилаётгани маълум қилинди
15:46 / 2020-04-05

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ташкилотда ишчиларга иш ҳақини тўлашда ҚИЙИНЧИЛИК келиб чиқмоқда, чунки ҳисоб-рақамдаги маблағлар солиқларни ва иш ҳақини тўлашга етмайди.


Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ташкилотда ишчиларга иш ҳақини тўлашда ҚИЙИНЧИЛИК келиб чиқмоқда, чунки ҳисоб-рақамдаги маблағлар солиқларни ва иш ҳақини тўлашга етмайди. Нега Ўзбекистонда бутун дунёдаги каби, карантин даври учун ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ҚҚСлардан имтиёзлар ёки тўлаш муддатларини кечиктириш мавжуд эмас? Ушбу саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров жавоб берди.

“15 мартдан сўнг имтиёз ва преференциялар бериш тўғрсида Президентимизнинг 2 та Фармони қабул қилинди:

19 март куни қабул қилинган 5969-сонли Фармон билан солиқ тўловлари бўйича енгилликлар бериш ҳақида 11 та меъёр қабул қилинди. Ундан 3 таси жисмоний шахсларга тегишли бўлса, 8 таси тадбиркорлик субъектларига тегилши.

3 апрел куни қабул қилинган 5978-сонли Фармон билан бевосита солиқ имтиёзи ва енгилликлар билан боғлиқ бўлган яна 12 та норма киритилди.

Жумладан:

мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга КЕЧИКТИРИШ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди, айрим соҳалар, масалан, туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи ТЎЛАМАЙДИ, ижтимоий солиқни эса амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоизли ставкада тўлайди, кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди, товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача кечиктирилади ва кейинчпалик 6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади”, дейди Музаффар Назаров.