French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин туфайли турли йўналишларда бўшлиқлар бўлиб қолиши табиий, лекин ...
10:49 / 2020-04-17

Юртимизда карантин эълон қилиниши билан барча ташкилотларда мактаб боғча ишхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилди.


Юртимизда карантин эълон қилиниши билан барча ташкилотларда мактаб боғча ишхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилди. Одамлар тиббий ниқобсиз юрмаслиги қатъиян талаб этилди. Карантин қоидаларини бузган шахсларга жарима ва маъмурий жазо чоралари белгиланди.

Бугунги кун қаҳрамонларига айланган шифокорларимиз томонидан инсон ўз саломатлигини сақлаш гигиена қоидаларига риоя қилиш тавсиялари туну кун телевидение реклама роликлари орқали мунтазам эфирга узатилмоқда.

16 апрель маълумотларига қараганда, МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазиятларни кузатсак, Россия — 24 490, Украина — 3 764, Беларусь – 3728, Молдова — 2049, Ўзбекистон – 1349, Қозоғистон – 1331, Озарбайжон – 1253, Арманистон – 1111, Қирғизистон – 449 нафар касалликка чалинган инсонлар кўришимиз мумкин. Умумий зарарланганлар сони — 39 524 нафарни, соғайганлар — 3 629 нафарни, вафот этганлар — 443 нафарни ташкил этади.

Кундан кунга касалланганлар сони кўпайиб боришига қараганда давлатимиз томонидан юртимизда карантинни жорий қилиниши энг оқилона фикр эканлигини биламиз. Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бутун халқимиз бир ёқадан бош чиқариб бу касалликни енгиб ўтишга бел боғлади.

Карантин туфайли турли йўналишларда бўшлиқлар бўлиб қолиши табиий. Лекин ёш авлод таълим тарбиясида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслигини англаган ҳолда халқ таълими вазирлигининг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи марта биринчилардан бўлиб электрон видеодарслар эфирга узатилди. Видеодарсларга Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ҳамда туман халқ таълими бўлими раҳбарлари томонидан энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган олий тоифали ўқитувчилар тавсия этилди. Айнан шу педагогларимиз иштирокида 1-11 синф ўқувчилари учун 4-чорак видеодарслар тасвирга олинди.

Машаққатларга қарамай таълим соҳасида шиддат билан ўқувчилар видеодарсларни ўзлаштира бошлади. Ўқитувчиларимиз масофадан бўлса-да, дарсларни ўқувчиларга етказишга ва телеграм орқали уларни назорат қилиб баҳолаб боришмоқда. Ота оналар ўз фарзандлари тарбияси билан шуғулланаётгани улар билан биргаликда дарс машғулотларини бажараётган ва турли телеграм каналларида берилаётган викторина тестларда иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритаётгани таълим соҳасидаги ишлар шиддат билан олиб борилаётганини кўришимиз мумкин. Ижтимоий тармоқлар орқали ўқувчилар фаолиятини акс этувчи видеороликлар ва турли расмлар фикрларимиз исботи бўла олади. Бир томондан коронавирус ҳаммани бирлаштирди. Инсонлар ўртасида меҳр оқибат ришталарини боғлади. Оилалар ота она бирдамликда

фарзанд тарбияси билан шуғуллана бошлади. Боқувчиси йўқ кам таъминланган ёш болали оилаларга турли моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Тошкент шаҳрини ўзида бугунги кун маълумотларига қарасак 2436 та оилага умумий 341040000 сўмлик миқдорда маҳсулотлар етказилган.

Юртбошимиз Ш.Мирзиёев 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторида ҳам коронавирус масаласига тўхталиб ўтди. – Халқимиз пандемия ва карантин билан боғлиқ қийинчиликларга қарамасдан тушкунлик ва саросимага тушмасдан биргаликда ўз иродасини кўрсатаётганини олқишлади ва ушбу оғир синовларни улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг меҳр оқибати, сабр-матонати билан енгиб ўта олишига ишонч билдирди.

Биз ва фарзандларимиз келажаги учун қилинаётган ишларда Юртбошимизга ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирамиз.

ГулистонҚодирқулова , Тошкент шаҳар
Олмазор туман Халқ таълими бўлими ходими