Карантин сабаб Тошкентда автобуслар ҳаракати кескин қисқартирилади
Тошкентда автобуслар ҳаракати жадвалига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентда автобуслар ҳаракати жадвалига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, айни кунда Ўзбекистонда карантин эълон қилинган бўлиб, ушбу вақтда вируснинг кенг тарқалмаслиги учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрига келиб ишлаётган, таълим олаётган меҳмонларнинг пойтахтда бўлишлари вақтинча чекланмоқда. Бу эса фаолияти жамоатчилик билан алоқадор бўлган соҳаларга ўз таъсирини ўтказмоқда.
Жумладан, жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилмоқда. Бу ўз-ўзидан транспорт воситаларининг сабабсиз емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, 2020 йилнинг 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар – соат 10:00дан 16:00га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.
Бундан мақсад транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш.