Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин сабаб оилалардаги зўравонлик глобал миқёсда кўпайди
16:38 / 2020-04-06

Хабарларга кўра, айни пайтда Ер юзининг учдан бир қисмини эгаллаган мамлакатларда яшовчи 2,6 миллиард нафар аҳоли карантинга олинган ёки ўзини ўзи изоляция қилган.


Хабарларга кўра, айни пайтда Ер юзининг учдан бир қисмини эгаллаган мамлакатларда яшовчи 2,6 миллиард нафар аҳоли карантинга олинган ёки ўзини ўзи изоляция қилган.

Коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида кўплаб мамлакатларда жорий қилинган карантин ва ўзини изоляция қилиш режими шароитида оилалардаги зўравонликлар бир неча баробар ортган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш твиттердаги саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида таъкидлади.

“Сўнги ҳафталарда иқтисодий ва ижтимоий босим кучайгани ва қўрқув туфайли оилаларда зўравонликлар глобал миқёсда кўпайганига гувоҳ бўляпмиз“, – дейилади видеомурожаатда.

БМТ Бош котибининг сўзларига қараганда, изоляция туфайли айрим аёллар шафқатсиз муносабатга мойил турмуш ўртоқлари “тузоғи”га тушиб қолди. Айрим мамлакатларда аёлларнинг қўллаб-қувватлаш хизматларига мурожаати икки баробар кўпайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тиббиёт муассасалари ходимларининг иши кўпайиб кетди, зўравонликлар қурбонларини қўллаб-қувватловчи маҳаллий гуруҳларда ресурслар етишмаяпти.

Муаммони бартараф этиш мақсадида Антониу Гутерриш аъзо мамлакатларга мурожаат қилиб, зўравонликлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотларини кўпайтириш, дорихона ва озиқ-овқат дўконларига таҳдидлар ҳақида маълумот берувчи тизим ўрнатиш, шунингдек, бошпаналарни ҳаётий муҳим объектларга тенглаштиришга чақирди.

Россияда оиладаги зўравонлик жабрдийдалари билан ишловчи тўққизта жамоат ташкилоти ҳукуматга мурожаат қилиб, карантин шароитида жабр кўрганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам беришда зудлик билан зарур чоралар кўришга чақирди.