Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин қоидаларини бузганларга электрон маъмурий баённома расмийлаштирмоқда
17:58 / 2021-04-23

Ҳозир мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Ҳар куни ўртача 70-75 нафар шахсда ушбу касаллик аломатлари борлиги учун улар шифохоналарга ётқизилмоқда. Бу эса жойларда карантин талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб боришни тақозо этади.

Маълумотларга кўра, касаллик кўпроқ бемор одам билан мулоқот қилинган вақтида юқяпти. Бу эса аҳолининг шахсий ҳимоя воситалари ва антисептиклардан фойдаланмай қўйгани натижасидир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари хизматда фойдаланаётган планшетларга ҳам карантин талабларини бузганларга нисбатан чора кўриш имконини берувчи дастур киритилди. Охирги уч кун мобайнида ЙПХ инспекторлари томонидан планшетлар орқали 380 та фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида электрон баённомалар расмийлаштирилди.

Шу туфайли барча ҳаракат иштирокчиларидан белгиланган карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, ниқоб тақиб юриш ва саломатлигига бефарқ бўлмаслик талаб этилмоқда.

 

А.Мусаев, ЎзА