Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин пайтидаги фирибгарлик ёхуд газ таъминоти ишчисининг найранги фош бўлди
11:40 / 2020-04-04

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича Нукус шаҳар прокуратурасига юборилди.


Барчамизга маълум, бутун дунё бўйлаб ҳукм сураётган коронавирус пандемияси афсуски, бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади ва ҳукуматимиз томонидан ана шу касалликнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича кенг қамровли тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, барча куч ва имкониятлар коронавирус пандемияси билан курашишга қаратилган бир пайтда, таъминотчи корхона ходими аҳолининг оғирини енгил қилиш ўрнига қилган қилмиши, юмшоқ қилиб айтганда, жуда ўринсиз назаримизда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлимига фуқаро Д.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда янги қурилган уйига ҳужжатларини расмийлаштиришга Нукус шаҳар газ таъминоти корхонасига борганида, ушбу ташкилот ходими Н. исмли шахс фуқаронинг ишончига кириб, ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 470 000 сўм пул талаб қилиб олганлиги ва шу кунга қадар ҳеч қандай тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмасдан, алдаб келаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаат юзасидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида юқорида айтилган масъул шахс фуқародан олган пулларининг бир қисмини қайтариб бераётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича Нукус шаҳар прокуратурасига юборилди.