Карантин пайтида қайси ҳудудда энг кўп қоида бузилгани маълум бўлди
Ўзбекистонда амалда бўлиб турган карантин талаблари туфайли автомобиль йўлларида бахтсиз ҳодисалар камайган.
Ўзбекистонда амалда бўлиб турган карантин талаблари туфайли автомобиль йўлларида бахтсиз ҳодисалар камайган.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ўтган ойда ЙТҲ сабаб 64 фуқаро вафот этган. 2019 йил апрель ойида бу кўрсаткич 147 нафарни ташкил қилган эди.
ЙҲХББ хабарида жорий йил апрель ойида мамлакат бўйича 336 ЙТҲ содир этилгани, уларнинг 38 таси болалар иштирокида бўлгани айтилган. Тошкент шаҳри 75 ЙТҲ билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Тошкент (42 ЙТҲ) ва Навоий вилоятлари (33 ЙТҲ) турибди. Энг кўп қайд этилган қоидабузарлик тезликни ошириш билан боғлиқ (80 ҳолатда).