Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишдаги қоидабузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
12:33 / 2022-03-15

Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Ушбу ҳужжатда фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик, карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари назарда тутилган.  

— Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилишда зараркунандаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга хизмат қилади, — дейди Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари Иброҳим Эргашев. 

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунийлиги мустаҳкамланади, Агентлик зиммасига юклатилган назорат механизмлари такомиллаштирилади. 

Мажлисда қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалардан сўнг депутатлар томонидан қабул қилинди. 


Муҳтарама Комилова, ЎзА