Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин қоидасини бузганларга 107 миллион сўмдан зиёд жарима солинди
15:19 / 2020-03-31

Хабарингиз бор, мамлакатимиз қонунчилигида карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.


Хабарингиз бор, мамлакатимиз қонунчилигида карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали тинмай бонг урилмоқда. Аммо шунга қарамай, белгиланган қоидаларга риоя этмаётган кишилар учраб турибди.

- Бугунги кун ҳолатига кўра, маъмурий судлар томонидан 289 нафар шахс жавобгарликка тортилди, — дейди Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов. – Бу шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси, яъни эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган.

Жавобгарликка тортилган шахслардан 274 нафар шахсга нисбатан жами 107 миллион 876 минг 250 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. 15 нафар шахсга нисбатан иш юритишдан тугатилган.

289 нафар шахснинг 14 нафари аёл, 4 нафари 60 ёшдан ошган шахс, 2 нафари чет давлат фуқароси ва 2 нафари фуқаролиги бўлмаган шахсдир.