English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин қоидасини бузган шахслардан жарима ундирилди
12:07 / 2020-06-23

Оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилаётган кенг тарғибот ва тушунтиришларга қарамай карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда.


Мана уч ойдан кўпроқ вақт ўтаяптики бутун дунё халқларининг ҳаловатини бузган “COVID-19” вируси тарқалиши муносабати билан мамлакатимизда ҳам аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилган карантин шароитида яшаяпмиз.

Касалликнинг олдини олиш, кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида кўрилаётган эҳтиёт чоралари – ўзини алоҳидалаш, тиббий ниқоб тақиб юриш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш каби талаблар ва бошқа чекловларга лоқайдлик, беписандлик билан қараб, ўзи ҳамда атрофидагилар ҳаётини хавф остига қўяётганлар кўп учраётгани ташвишланарли, албатта.

Оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилаётган кенг тарғибот ва тушунтиришларга қарамай карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида истиқомат қиладиган Б.Шукуров жамоат жойида ниқобсиз юргани сабабли ҳудуд профилактика инспектори томонидан ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилишига тўғри келди. Яқинда бўлиб ўтган маъмурий судда амалдаги тартибга кўра карантин қоидасини бузган бу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида маъмурий жаримага тортиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг туман бўлим иш юритувига олиниб, давлат ижрочиси томонидан жарима жазоси давлат фойдасига ундириб берилди.

Худди шунингдек, Д.Эркабоевдан ҳам карантин қоидаларига амал қилмай савдо дўконида ниқобсиз юрганлиги учун маъмурий баённома ҳамда суд қарорига асосан жарима жазоси белгиланди. Мазкур ижро ҳужжати ҳам МИБ туман бўлими томонидан ижрога олинди ва давлат фойдасига чиқарилган жарима суммаси ундирилди.