French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин қоидаларини бузган шахсларга жазо тайинланмаган
16:12 / 2020-07-21

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Паркент тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда аниқланган.

Оқибатда жиноят устига жиноят содир бўлган

Паркент тумани Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг Паркент тумани филиали мансабдор шахслари карантин қоидаларини бузган 86 нафар фуқаронинг қилмишига яраша жарима тайинланмаслиги учун ҳаракат қилган. Улар ушбу қилмишларни истисно этувчи ҳолатлар сифатида расмийлаштириш орқали давлат манфаатига 397,6 миллион сўм миқдорида зарар етказган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Паркент тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.