Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди
11:11 / 2020-04-01

Карантин қоидаларини бузган, махсус рухсатномасиз ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилди.


Юртимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 март куни соат 6:00дан бошлаб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида фақатгина Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган рухсатнома (стикер) билан шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат этилди.

Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида 31 март куни ўтказилган тадбирлар давомида 171 нафар ҳайдовчилар карантин қоидаларини бузиб, шахсий автомашиналарда махсус рухсатномасиз ҳаракатланаётганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳайдовчилар карантин қоидалари бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини тегишли бандларини бузганлиги учун бошқа моддалар билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Карантин қоидаларини бузган, махсус рухсатномасиз ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилди.