Карантин қоидаларини бузди, маст ҳолда автомобиль бошқарди, ЙПХ ходимини калтаклашга уринди ва яна...
Сирдарёда фуқаро карантин қоидаларини бузган ва маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳамда ЙПХ ходимини катаклашга уринган. Бундан ташқари у ЙПХ ходими автомобили ойналарини уриб синдирган.
Сирдарёда фуқаро карантин қоидаларини бузган ва маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳамда ЙПХ ходимини катаклашга уринган. Бундан ташқари у ЙПХ ходими автомобили ойналарини уриб синдирган.
Жорий йилнинг 2 апрель куни 1980 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро Н.У ўзига тегишли “Nexia” русумли автомашинасини маст ҳолда бошқаради ҳамда карантин қоидаларини бузади. Унга нисбатан чора қўлламоқчи бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини эса куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлайди. Ҳамда автомобилидан қўлига илинган жисмни олиб, у билан ЙПХ ходимини калтаклашга уринади. ЙПХ ходими жароҳат олишдан ўзини олиб қочгач, маст ҳолдаги Н.У ходимнинг шахсий автомобили ойналарини уриб синдиради.
Гулистон тумани маъмурий ишлар бўйича судида ҳуқуқбузарлик содир этган ушбу фуқаро иши кўрилди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.