Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ 7 157 ҳолат аниқланди
09:30 / 2020-03-29

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.


Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 28 мартга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 7 157 та ҳолат аниқланган. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бу ҳудудлар кесимида қуйидагича акс этади:

- Тошкент шаҳрида – 1 046 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 632 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 772 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 406 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 712 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 346 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 463 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 115 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 229 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 951 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 169 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 630 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 456 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 230 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг 26 март куни соат 16:00 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек Қ.Ф.Й., “Ҳаракат“ маҳалласида яшовчи 2002 й.туғилган, фуқаро К.С. Зангиота тумани ҳудудида, махсус ҳимоя ниқобисиз, жамоат жойида юрганлиги аниқланган.

27 март куни соат 09:50 ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани “Сойгузар” маҳалласида яшовчилар 1976 й.т., фуқаро У.Қ. ҳамда 1977 й.т., фуқаро З.К.лар Ургут тумани Сойгузар маҳалласи ҳудудида махсус ҳимоя ниқобисиз, жамоат жойида юрганликлари аниқланган.

27 март куни соат 21.00 ларда Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Дўстлик М.Ф.Й.да яшовчи 1995 й.т., фуқаро И.А. умумий овқатланиш ва кўнгилочар жойлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, шу ҳудудда жойлашган ўзига қарашли умумий овқатланиш масканида 5 нафар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланган.