Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин: “Нукусэлектроаппарат” фаолияти қайта тикланди
16:20 / 2020-04-23

Мерлен Ибраимов карантин даврида ишлаб чиқарилаётган аксарият маҳсулотлар хорижга экспорт қилинишини алоҳида таъкидлади.


“Ўзэлтехсаноат” уюшмасидан маълум илишларича, “Нукусэлектроаппарат” қўшма корхонаси карантин талаблари доирасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини қайта тиклади. 186 нафар ишчи-ходим меҳнат фаолиятини давом эттиради.

Қайд этиш керакки, Нукус шаҳридаги йирик ишлаб чиқариш объекти ҳисобланган “Нукусэлектроаппарат” қўшма корхонаси юртимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Коронавирус пандемиясига қадар корхонада замонавий турдаги юқори ва паст кучланишли трансформатор маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Икки сменада иш ташкил этилган бу корхонада карантин даврида ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ тўхтатиб қўйилди. Табиийки, бу корхона иқтисодиётига, аҳоли даромадларига, қолаверса экспорт кўрсаткичларига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб улгурди.

Корхона раҳбари Мерлен Ибраимовнинг таъкидлашича, корхонада 6300 кВА комплектли тақсимлайдиган қурилмалар, микропроцессор терминаллар асосида РҲА шкафлари, паст вольтли комплектли қурилмалар, 110кВ кучланишгача ажратгичлар ва узатгичлар, паст вольтли аппаратуралар ва электромонтаж маҳсулотлари, шунингдек халқ истеъмоли товарлари ва металл мебеллар ҳамда металлоконструкцияларнинг кенг мажмуаси ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, халқаро стандартлар асосида сифат, экология, соғлиқни сақлаш, ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежментининг интеграцияланган тизимини жорий этиш бўйича ҳам ишлар йўлга қўйилган.

Мерлен Ибраимов карантин даврида ишлаб чиқарилаётган аксарият маҳсулотлар хорижга экспорт қилинишини алоҳида таъкидлади. Имзоланган шартномаларга кўра айни пайтда “Роснефт” корхонасига трансформатор подстанциялари қурилмаси етказиб берилмоқда.

Эндиликда корхона карантин талабларини бузмаган ҳолда аввалги фаолиятини тўлиқ давом эттиради. Маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ҳам белгиланган режалар ўз вақтида бажарилади. Бунинг дастлабки ҳаракатлари бошлаб юборилди.