Карантин назорати янада кучайтирилди
Вилоятнинг олис Қоракўл туманида агроном инспекторлар ҳар бир экспортёр корхоналар раҳбарлари билан алоҳида учрашиб, дала назорат тадбирларининг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсадни деҳқонларга тушунтириб ўтди.
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими матбуот хизматининг хабарига кўра, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 сентябрь куни Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб чиқиб, мутахассислар аниқ вазифалар асосида маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхона билан манзилли ишлаш режасини ишлаб чиқди.
Вилоятнинг олис Қоракўл туманида агроном инспекторлар ҳар бир экспортёр корхоналар раҳбарлари билан алоҳида учрашиб, дала назорат тадбирларининг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсадни деҳқонларга тушунтириб ўтди.
Ҳудуднинг ўсимлик карантини тарқалган қисмидан, ўсимлик карантини объектларидан ҳоли бўлган қисмларига кириб келиш хавфининг олдини олиш, уни чеклаш ва бартараф этиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги борасида маълумотлар тақдим этилди.
Тумандаги “Ўткиркўз Лочин” фермер хўжалигига қарашли боғ асосан олхўри етиштиришга мўлжалланган. 3 минг 800 туп олхўрининг лета нави ҳамда мингга яқин олманинг голден навлари парвариш қилинмоқда. Тадбиркор Шуҳрат Ҳусенов ташаббуси билан ушбу қаровсиз ҳолда ётган майдон ўзлаштирилди. Ўнга яқин боғбон мавсумий иш билан таъминланди.
Ҳар уч кунда мониторинг назоратлари ўтказиб келинди. Бу йил дастлабки ҳосилини Беларусь мамалакатига экспорт қилишни режалаштирган тадбиркорнинг мақсадларига жорий йилнинг 27 апрель куни бўлиб ўтган табиий офат тўсқинлик қилди. Кўчатлар жиддий зиён кўрди. Боғ яқинидаги 2 гектар майдондаги иссиқхонада ҳам шу ҳолат қайд этилди.
– Инспекция агрономларининг хулосасига кўра, талофатдан сўнг муҳим агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилгани сабаб, кўчатлар баравж ривожланди, – дейди боғбон Обид Бозоров. – Ҳозирданоқ кузги-қишки юмушларни ҳам инспекторлар билан биргаликда бажариб, келаси йил кўзлаган ҳосилни олишимизга ишонаман.
Худди шундай тадбирлар вилоятнинг барча туманлари кесимида ташкил этилди.
Зараркунанда ҳашорат ва ўсимликларни юртимизга олиб киришни, олиб чиқишни, ташишни ва улардан фойдаланишни чеклаш, энг муҳими карантин объектлари тарқалишига йўл қўймаслик ва фитосанитар барқарорликни таъминлаш йўлида самарали ишларга қўл урилмоқда.