English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин даврида яратилган асарлар кўргазмаси
17:16 / 2020-08-26

У 2016 йилнинг сентябрь ойидан Икуо Хирояма халқаро маданият карвонсаройи студиясида япон суми-э санъати бўйича машғулотлар олиб боради.


Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хирояма халқаро маданият карвон саройида рассом Гаянэ Матевосяннинг “Табиатдан завқланиш” деб номланган кўргазмаси очилди. Кўргазмада ижодкорнинг 60 га яқин асари намойиш этилмоқда.

Гаянэ Матевосян – истеъдодли мусаввир, мультипликатор, суми-э санъатининг профессионал устаси, республикамизда япон каллиграфияси билан шуғулланадиган ягона рассом ҳисобланади. У 2016 йилнинг сентябрь ойидан Икуо Хирояма халқаро маданият карвонсаройи студиясида япон суми-э санъати бўйича машғулотлар олиб боради.

Карантинда ўтказилган вақт кўпчилик рассомларга ижод билан шуғулланиш учун янада кўпроқ имконият яратди. Гаянэ ҳам карантинда яратган ишларининг асосий қисмини табиатга бағишлади.

–Атрофимиздаги табиатни рассом учун энг яхши илҳом манбаи деб ҳисоблайман, –дейди Гаянэ Матевосян. – Кўп йиллар япон суми-э санъати билан шуғулланиб, гўзалликни деталларда, бир қарашда сезилмас нарсаларда кўришга ўрганиб қолдим. Карантин даври баҳор фасли, бутун табиат янгиланган, дарахтлар гуллаган, янги ўтлар ўсган даврга тўғри келди ва табиат одамлардан дам олди. Бундай гўзалликка мафтун бўлмасликнинг, уни картиналарда кашф қилмасликнинг иложи йўқ эди.

Скетчинг – бу тезкор расмлар чизиш услубидир. Унинг техникаси шундай ўзига хос хусусиятга эгаки, расм жуда тезликда бажарилади, бу эса рассомнинг қисқа вақт ичида турли объект ва ғояларни амалда бажаришига имкон беради. Скетчинг техникаси анча вақтдан бери дизайнерлар ва ўз фикр ҳамда ғояларини бошқаларга расм ёрдамида тезда етказиб бериши керак бўлган инсонлар учун асосий услубга айланган.

Академик тасвир ва рассомликда скетч бўлажак асар учун эскиз вазифасини ўтайди, ранглар гаммаси ва композиция танланади. Бугунги кунда скетчинг йўналиши ривожланди ва у замонавий санъатда аллақачон мустақил рассомлик йўналишларидан бири деб ҳисобланади.

photo_2020-08-26_17-38-10 (2).jpg

photo_2020-08-26_17-38-12.jpg