Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин даврида салкам юзта нодавлат таълим ташкилотига лицензия берилди
14:33 / 2020-08-14

Сўнгги 3 йилда юртимиздаги нодавлат таълим ташкилотлари сони 500 тадан 2893 тага, яъни қарийб 6 баробарга ошган.


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш, карантин даврида мурожаат қилган талабгорлар хусусида маълум қилди.

Сўнгги 3 йилда юртимиздаги нодавлат таълим ташкилотлари сони 500 тадан 2893 тага, яъни қарийб 6 баробарга ошган.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш жараёнлари тўлиқ электронлаштирилгани сабабли карантин даврида ҳам келиб тушган аризалар кўриб чиқилиб, ўрнатилган тартибда лицензия берилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг апрель ойидан бугунги кунга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилган 99 нодавлат таълим ташкилотига лицензия берилди. Улардан 47 таси мактабгача таълим, 28 таси мактабдан ташқари таълим, 22 таси кадрлар малакасини ошириш, (яъни бу иккаласи ўқув марказлари деб ҳам юритилади) 1 таси мактаб ва 1 таси олий таълим ташкилоти сифатида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ҳужжат топшириш асосида олинади.

Таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш масаласида талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва хулоса тайёрлаш учун таълим фаолияти амалга ошириладиган бино ва иншоотларни, таълим ва тарбия жараёни учун яратилган шароитларни жойига чиққан ҳолда ҳамда санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда кўздан кечирилади.