Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин бўйича энг кўп қоидабузарликлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келмоқда
10:35 / 2020-04-12

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 51 182 та ҳолат аниқланган.


Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 51 182 та ҳолат аниқланган. Ички ишлар вазирлиги ахборотида қайд этилишича, улар ҳудудлар кесимида қуйидагича акс этади:

- Тошкент шаҳрида – 8 169 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 6 995 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 6 582 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 5 100 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 3 934 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 3 933 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 3 105 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 3 045 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 2 063 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 029 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 914 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 869 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 809 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 635 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, жамоат жойида тиббий ниқобсиз юриш, рухсатномасиз ўз транспортлар ёки велосипедида бемақсад юрганлиги кабилар аниқланган.

Шунингдек, қатор фуқаролар майда безорилик ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.