Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каолин маҳсулотини қайта ишлаш кенгаяди
19:49 / 2023-03-27

Маълумки, давлатимиз раҳбари 2022 йил 22 сентябр куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятда каолин хомашёсидан санфаянс, тайёр фарфор ва керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланилмаётгани қайд этилган эди.

Шундан сўнг Ангрен шаҳрида қазиб олинаётган каолин хомашёсини вилоятда чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластери “Angren Kaolin”, “Angren avtobus taksi saroyi” ва “National Ceramics” МЧЖлар томонидан ташкил этилди. Хусусан, кластер ташкил қилиш бўйича 3 босқичли лойиҳалар ишлаб чиқилди. 1-босқич - корхонанинг мавжуд 2 ва 3-босқичларини модернизация қилиш ва қуриш орқали бойитилган каолин ишлаб чиқаришни 110 минг тоннага етказиш, бу орқали қўшимча 70 та янги иш ўринлари яратиш ва экспорт ҳажмини 5,2 миллион долларга етказиш режа қилинган. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион долларни ташкил этади ва корхонанинг ўз ҳисобидан амалга оширилмоқда. 2-босқич -ташаббускорга қарашли бўш турган бино-иншоотлари негизида қиймати 10 миллион долларлик, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12,3 миллион дона, 350 та янги иш ўринлик чинничилик маркази лойиҳаси амалга оширилмоқда.  

3-босқичда қиймати 47 миллон долларлик керамика ва санфаянс буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа Испания, Италия ва Хитойнинг соҳадаги етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари орқали амалга оширилади. Ҳозирги кунда, “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг етакчи компанияси томонидан 30 миллион долларлик 350 иш ўринлик керамик плиталар ишлаб чиқариш лойиҳаси жараёнлари бошланган.

Юқоридагиларга асосан мазкур йўналишда жами 62 миллион доллар инвестиция киритилади, 11 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади, 800 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади, 20 дан ортиқ турдаги чинни ва керамика буюмлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Муҳими, ҳудуддаги “Мустақиллик”, “Аппартак”, “Гулбоғ”, Ғ. Ғулом ва “8-март” маҳаллаларини ихтисослаштирган ҳолда, бугунги кунгача 30 дан ортиқ оилалар билан ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан шартномалар тузишди. Бунда кооперация усулида хонадонларга буюртма асосида корхона учун махсус кийим-кечак, қадоқлаш маҳсулотлари тикилади. Чинничилик маркази билан келишувларга кўра, ҳунармандчилик йўналишида ҳам кооперация ташкил этилиб, кўплаб фуқаролар иш билан таъминланади.  

А.Мусаев, ЎзА