Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каннабис етиштириш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай фойда келтиради?
12:43 / 2020-04-10

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан сўнгги бир неча ойлар давомида техник каннабис ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва унинг маҳсулотларидан фойдаланишга доир ишлар олиб борилмоқда.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан сўнгги бир неча ойлар давомида техник каннабис ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва унинг маҳсулотларидан фойдаланишга доир ишлар олиб борилмоқда.

Президент томонидан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонун имзоланиши қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги прогрессив йўналишни бошлаб беради.

Албатта, техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Жумладан, каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоза олинади. Қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратлари нисбатан камроқ ишлатилиб, сув сарфи анча камаяди.

Шунингдек, ўсимлик атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини бериб, айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали ҳисобланади. Парвариш жараёнида ўсимлик 110 кун ичида 2-3 метрга етади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунда 40 дан ортиқ давлатда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мазкур фаолиятни тартибга солиш мақсадида лицензиялаш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилмоқда. Бунда асосий эътибор қишлоқ хўжалигида зарур мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Жумладан:

– соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш;

– қишлоқ хўжалигида энг замонавий лабораторияларни такшил этиш;

– ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;

– соҳага замонавий билимга эга, тажрибали мутахассисларни жалб этиш;

– инновацион усулларни кенг қўллаш ва рақамлаштириш;

– янги иш ўринларини яратиш;

– бюджетга муайян тўловларни амалга ошириш;

– соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларга маслаҳат-сервис хизматлари тизимини шакллантириш.

Маълумотларга кўра, каннабис – таркибида 0,2 фоизгача миқдорда тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган ўсимлик ҳисобланади. Замонавий агросаноат секторида динамик ривожланаётган йўналишлардан бири. Бугунги кунда тармоқнинг дунё бўйича легал бозори ҳажми 150 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мазкур ўсимлик катта майдонларда, очиқ ерда табиий об-ҳаво шароитларида одатдаги усуллар ёрдамида етиштирилади.

Қишлоқ хўжалигида мазкур йўналишнинг ривожлантирилиши натижасида экспорт ҳажмини кескин ошириш, фойдаланишдан чиққан ерлардан мақсадли фойдаланиш, соҳадаги юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин. Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш, чуқур қайта ишланган экспорт озиқ-овқат, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташкари, соҳада кластер ишлаб чиқаришини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош, ноанъанавий ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали аграр секторда иш унумдорлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини оширишга эришилади.