Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канн кинофестивалида Ўзбекистон Миллий павильони очилди
17:25 / 2022-05-18

Бу йил Ўзбекистон Миллий павильони 75-Халқаро Канн кинофестивали доирасида учинчи маротаба иш бошлади. Павильон 18 майдан 22 майгача фаолият кўрсатади. Шунингдек, у дунёдаги энг таниқли ва йирик кино бозори – Круазет қирғоғида ўтказиладиган “Marché Du Film”да иш олиб боради.

Павильонга кино, ТВ ва медиа олами профессионаллари ташриф буюриши кутилмоқда. Улар бутун дунёдан янги лойиҳаларни танлаш, таклиф этилаётган локацияларни кўздан кечириш ва суратга олиш ҳақида келишувларга эришиш учун Каннда тўпланади. 

Ташкилотчиларнинг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон “Marché Du Film” кино бозори марказида АҚШ, Хитой, Австрия ва бошқа мамлакатлар яқинидаги нуфузли жойга эга бўлди. Ярмарка иши давомида Ўзбекистон ўз локацияларида фильм ва медиа-маҳсулотларни суратга олишга бутун дунёдан продюсер ва режиссёрларни жалб этиши айтилди. 

Қайд қилинишича, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, бетакрор ёдгорликларининг фильм ва теледастурларда кўриниши хорижий сайёҳлар эътиборини тортиши тайин. Зеро, бу туризмда олға силжишнинг синалган усулларидан бири. 

Қолаверса, бу йил Ўзбекистонда фильм суратга олиш истагида бўлган кинокомпания ва телеканаллар харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши маълум қилинди. Профессионаллар ҳамжамиятида бу таклиф катта қизиқиш уйғотди ва павильон ишининг дастлабки куниданоқ  фаол музокаралар бошланди. 

Павильон иши вақтида Канн кинофестивали меҳмонларига “Uzbekistanʼs club” глобал мотивацион платформаси тақдимоти намойиш этилади. Унинг лойиҳаларидан бири 2022 йилнинг мартида тақдим этилган “Ўзбекистонлик” фильмидир.  



ЎзА