French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канг Сангжин: Ўзбекистон эришаётган ютуқлар юксак ҳурмат, эътирофга лойиқ!
19:13 / 2025-08-27

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

– Корея Экспорт-импорт банки Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли амалий, узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорлик тарафдори, – дейди Корея экспорт-импорт банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Канг Сангжин. – Жамоамиз фақат қисқа муддатли натижаларга эътибор қаратиш билан чекланмай, Кореяда бўлгани каби, сиёсатга асосланган ривожланиш тажрибаси ва молиявий воситалардан фойдаланиб, Ўзбекистон бизнеси ва тармоқлари ўсишини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Республика ислоҳот ва либераллаштириш орқали жадал ўсиш суръатини таъминлаш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ажойиб муваффақиятларга эришмоқда. Мамлакатларимизнинг саноат тузилмаси, технологик имконият ва ривожланиш эҳтиёжи бўйича бир-бирини тўлдирадиган хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Корея компаниялари учун узоқ муддатли асосий ҳамкорга айланиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқини Мустақилликнинг 34 йиллиги билан самимий табриклайман.

Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсат бобида, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада эришаётган салмоқли ютуқлар юксак ҳурмат, эътирофга лойиқ. Ишонаманки, мамлакат бундан буён ҳам жамият тараққиётида юксак натижаларга эришади.

ЎзА