Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каналларни бетонлаштириш ишлари қандай кетмоқда? — Вазирга парламент сўрови юборилди
18:39 / 2025-09-09

Бугунги кунда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш, сувдан оқилона фойдаланиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этиш, магистрал ва ички каналларни бетонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу сув танқислиги шароитида мавжуд сувдан самарали фойдаланишда муҳим ўрин тутади.

Аммо аҳоли сонининг муттасил ўсиши, иқтисодиёт тармоқларининг кенгайиши сувга бўлган талабни янада оширмоқда. Бу эса сувни иқтисод қилишда янада самарали чора-тадбирларни кўришни тақозо этади.  

Депутатларнинг сайлов округларидаги учрашувлари ҳамда ҳудудларда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари давомида ушбу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар, қатор масалалар борлиги аниқланган.  

Хусусан, сувдан фойдаланувчилар томонидан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий этилаётган сувни тежайдиган технологиялар таннархининг қимматлиги ва уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда сифат кўрсаткичлари талаб даражасида эмаслиги маълум қилинган.

Томчилатиб, ёмғирлатиб ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришда қўлланилаётган технологиялар қисқа муддатларда фойдаланилгач, кейинги йилларга яроқсиз ҳолга келиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.

Бундан ташқари, сув сарфини камайтириш мақсадида магистрал ва ички каналларни бетонлаштириш учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ўзлаштиришни таъминлаш ҳамда фермер хўжаликлари томонидан суғориш тармоқларига бетон қопламаларини ётқизиш ишларини рағбатлантириш тизимини яратиш зарурати юзага келмоқда.

Шу каби масалалардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси мажлисида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, сувни тежайдиган технологияларнинг таннархини камайтириш, соҳага ажратилаётган субсидиялар, магистрал, ички каналлар ва бошқа ирригация объектларини бетонлаштириш ишларининг бориши юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида сув хўжалиги вазирига парламент сўрови юборилди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА