Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канализация тармоқларини янгилаш ишларига старт берилди
18:41 / 2026-01-30

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига старт берилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги лойиҳанинг бошланиши билан қутлади.

Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Тахиатош туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда, бундан қарийб 70 йил олдин қурилган 90 та эски уй бузилиб, унда яшовчи аҳоли янги турар жойларга кўчирилди. Бундан ташқари, жорий йилда барча давлат дастурлари асосида 52 та ижтимоий ва инфратузилма объектида умумий қиймати 316 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш белгиланган.

Мана шундай эзгу тадбирларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 сентябр кунги қарори ижроси доирасида “Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси асосида "Жаҳон банки" нинг 78 миллион АҚШ доллари маблағи ҳисобидан Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманларида 286 километрлик канализация тармоғи ва объектларда қурилиш ишларини олиб бориш кўзда тутилган. Шундан Тахиатош тумани канализация тизимини янгилаш мақсадида бошланаётган лойиҳа доирасида 77,4 километрлик канализация тармоғи ва 6 дона насос станциясининг қурилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.  

Ушбу лойиҳанинг тўлиқ якунланиши натижасида 4 минг 407 та хонадон оқова сув хизмати билан таъминланади. Натижада туман аҳолисининг канализация таъминоти ҳозирги 13 фоиздан  42 фоизга етказилади. Шунингдек, канализация тармоқларидан йиғилган сувларни қайта ишлаш орқали техник ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш учун яроқли сувга айлантирилади ва аҳолининг томорқа ерларига етказиб бериш йўлга қўйилади.

Тадбир иштирокчилари янги лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири