Каналга тушиб кетган автомашина «қутқарилди»
Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 махсус техника, 10 қутқарувчи жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилишича, 20 июль куни соат 08:25 лар атрофида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Ғур-ғур маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Амузанг» каналига фуқаро Т.А.га тегишли «Дамас» автомашинаси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқишган. Транспорт воситаси каналнинг қайси қисмига тушиб кетганига аниқлик киритилган ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина сувдан олиб чиқилган.
Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 махсус техника, 10 қутқарувчи жалб қилинган.