English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канал ўзанига чанг солган ҳуқуқбузар ушланди
14:53 / 2026-03-02

Сурхондарё вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси назоратчилари ўтказган навбатдаги тезкор рейд чоғида Шўрчи туманининг Оққўрғон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ўзанидан қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олаётган шахс аниқланди.

Шу куни шўрчилик Жовлибой Йўлдошев (исм-шариф ўзгартирилди) ўзига тегишли махсус техника ёрдамида канал ўзанидан қум хомашёсини ноқонуний қазиб олаётганида табиат жонкуярлари қўлига тушди.  

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 70-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, канал ўзанига чанг солган табиат кушандасига 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Жовлибой Йўлдошевдан, шунингдек, табиатга етказилган зарар учун ҳам 372 минг сўм ундириб олинадиган бўлди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири