Канада хавфсизлик йўлида муҳим қадам ташлади
Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШга қарамликни камайтириш учун курашаётган Канада Бош вазири Марк Карни Европа Иттифоқи билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Politico ёзган.
Битим имзолашдан кўзланган асосий мақсад ЕИнинг кўп миллиард евролик “ReArm Europe” ташаббуси доирасида янги мудофаа харажати дастурларида иштирок этиш.
– НАТО жамоавий мудофаа асоси бўлиб қолади, бу ҳамкорлик эса бизга тайёргарликни тезроқ ва яхшироқ олиб бориш – соҳага кўпроқ ва оқилона сармоя киритиш имконини беради, – деди Европа Кенгаши раҳбари Антонио Коста.
Европа Комиссияси етакчиси Урсула фон дер Ляйен қўшимча қилишича, ушбу қадам Канаданинг "жадал ривожланаётган кўҳна қитъа мудофаа тизимидаги ўрнини мустаҳкамлайди ва бу фақат бошланиши”.
Мусулмон Зиё, ЎзА