Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канада ва Дания Шимолий Муз океанидаги орол масаласини ҳал қилди
20:30 / 2022-06-11

Канада ва Дания Шимолий Муз океанидаги 1,3 квадрат километрлик Ханс ороли бўйича ҳудудий баҳсни ҳал қилди. Бу ҳақда «Globe and Mailл» хабар берган.

“Келишувга кўра, орол орқали Канаданинг Нунавут ҳудуди ва Гренландиянинг ярим автоном Дания ҳудуди ўртасидан чегара чизилади”, — деб ёзади нашр.

Келишув 14 июнь куни оммага эълон қилиниши режалаштирилган.

Дания ва Канада ўртасидаги Ханс оролига эгалик ҳуқуқи бўйича баҳс 1973 йил Канада ва Гренландия ўртасидаги қитъавий шельфни делимитация қилиш тўғрисида келишув ишлаб чиқила бошлаган пайтдан бери давом этаётганди. Томонлар денгиз ҳудуди бўлмагани учун оролнинг эгалик ҳуқуқини алоҳида кўриб чиқишга қарор қилишган, аммо ҳеч қачон расмий келишувга эришилмаган. Низо "тинч" йўсинда давом этиб келган. Шунга қарамасдан, муаммони ҳал қилиш осон эмас, чунки географик жойлашув минтақанинг стратегик аҳамиятини белгилайди.