Камрон Исмоилов жаҳон кубоги совриндорига айланди
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» спорт мажмуаси қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилмоқда. Мусобақада дунёнинг энг истеъдодли, энг кучли шпага усталари ғолиблик учун беллашаётир.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Озарбайжон, Миср, Греция, Ҳонг Конг, Қозоғистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Мексика, Нигерия каби давлатлардан келган қиличбозлар ҳам иштирок этмоқда.
Жаҳон кубоги босқичининг илк кунги яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Камрон Исмоилов ярим финалгача етиб бориб, мусобақани бронза медаль билан якунлади. Ушбу йўналишда олтин ва кумуш медаль Кирилл Проходов (Қозоғистон) ҳамда Чен Бинг-Жюнга (Хитой Тайпейи) насиб этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА