Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кампиртепа – йўқотилган окс-Александриями?
18:13 / 2019-09-19

Эрамиздан аввалги IV аср охири – эрамизнинг II аср ўрталарига оид Кампиртепа ёдгорлиги Амударёнинг ўнг қирғоғида, қорасувнинг Амударёга қуйилиш жойидан 1,5-2 километр ғарбда жойлашган.


Эрамиздан аввалги IV аср охири – эрамизнинг II аср ўрталарига оид Кампиртепа ёдгорлиги Амударёнинг ўнг қирғоғида, қорасувнинг Амударёга қуйилиш жойидан 1,5-2 километр ғарбда жойлашган.

Ёдгорликнинг майдони шарқдан ғарбга 750 метр, шимолдан жанубга 200-250 метр жойни эгаллайди. Умумий майдони 4 гектар. Унинг тузилиши арки аъло, арки аъло оралиғи ҳудуди, ташқи қалъа девори, турар-жой ва бошқа турли мақсадларда фойдаланилган бинолардан иборат.

Кампиртепа 1972 йилда археолог олим Эдвард Ртвеладзе томонидан аниқланган.

Антик тарихий манбаларда буюк саркарда Александр Македонский эрамиздан олдинги 329-326 йилларда Ўрта Осиёда бўлгани ва кўплаб қалъа-истеҳкомлар барпо этгани ҳақида маълумотлар учрайди. Шундай қалъалардан бири Окс-Александрияси бўлиб, кейинчалик йўқ бўлиб кетган, деб тахмин қилинган. Тарихчи олимлар замонавий Афғонистон шимолидаги Ойхоним, Ўзбекистондаги Эски Термиз ёки Сурхондарё вилоятидаги Кампиртепа археологик ёдгорлигидан қайси бири буюк Александр қалъаси, деган савол устида узоқ йиллар бош қотириб келдилар.

Термиз шаҳрида шу йил 24-25 август кунлари бўлиб ўтган “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси“ номли халқаро археологик форумда ўзбек олимлари сўнгги йилларда олиб борган қазишма ишлари натижасида Окс Искандарияси Амударё қирғоғида мавжуд бўлган порт шаҳар - Кампиртепа харобалари эканини аниқлаганлари эълон қилинди.

7.jpg

14.jpg

16.jpg

19-faqat saytga.jpg