Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камондан отиш бўйича маҳорат дарси
15:51 / 2021-11-15

Бугунги кунда спортниниг барча турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук бўлиб улғайишлари учун илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бири спортни ривожлантиришга қаратилган.

Спортнинг камондан отиш турига қизиқувчилар орасида ўғил болалар билан бирга қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Миллий гвардия Сирдарё вилояти қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида камондан отиш машқи ташкил этилди.

Қўриқлаш хизмати камончилар гуруҳи аъзолари ва камондан отиш спорт тури тренери Жаҳонгир Абдуғаффоров томонидан ёш ўғил-қизларга камондан отиш спорт турининг тарихи, мусобақа шартлари, камон ва ўқнинг тузилиши, таркибий қисмлари, масофадан фойдаланиш қоидалари ҳақида маҳорат дарси ўтилди. Ўқувчилар камондан отиш бўйича ўзларини синаб кўрди ва уларнинг натижалари баҳоланди.

Маҳорат дарсининг қизиқарли ва амалий тарзда ташкил этилиши мактаб ўқувчиларининг бу спорт турига бўлган қизиқишини оширди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА