Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камончилар мамлакат кубогида рақобатлашди
08:20 / 2025-09-28

Фарғона вилояти футбол мактабида ташкил этилган камондан ва пара камондан отиш спорт турлари бўйича Ўзбекистон кубогида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Кубок баҳсларининг яккаликлар ўртасидаги олимпик раунд йўналиши бўйича ўтган беллашувларда Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, Ўткир Ҳошимов, Зокиржон Ғофуров шоҳсупага кўтарилди. Пара камондан отиш беллашувларида иштирокчилар компаунд йўналиши бўйича 50 метр масофада ўзаро рақобатлашди. Абдуваҳоб Қирғизбоев, Убайдулло Имоқулов ва Аҳмаджон Утанбоев кучли учликдан жой олди.

Умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти жамоаси биринчи ўриндан жой олган ҳолда бош совринни қўлга киритди. Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар жамоалари иккинчи ҳамда учинчи поғонада қайд этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА