Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камонбозларимиз Парижда баҳслашмоқда
09:00 / 2023-08-15

Франция пойтахти Париж шаҳрида камондан отиш бўйича жаҳон кубоги бошланди. 20 август кунига қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси – Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов иштирок этади.

Мерганларимиз жаҳон кубоги давомида яккалик ва микст дастурларида медаллар учун кураш олиб боради. 

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун синов турнири вазифасини ўтаб беради. Беллашувлар XVII асрга оид “Ногиронлар уйи” саройида ташкил этилади. Айнан ушбу манзил келаси йил Олимпия ўйинларининг камондан отиш баҳсларига мезбонлик қилади. 


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА