Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камолиддин Ўринбоевга фахрий профессор унвони берилди
15:21 / 2021-06-04

Жорий йилнинг 3 июнь куни Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Қозоғистон миллий санъат университети томонидан Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев фахрий профессор унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар қилмоқда.

Ушбу унвон университетнинг илмий кенгаши томонидан дунёдаги таниқли маданият арбобларига мусиқа санъати ривожи ва равнақ топиши йўлида қўшган сезиларли ҳиссаси учун берилади. Тантанали маросимда мазкур университет ректори, Қозоғистон халқ артисти, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг тинчлик ва ривожланиш давлат мукофоти лауреати Айман Мусаходжаева фахрий унвонни топширди.

Қайд этиш керакки, Қозоғистон миллий санъат университети “European Association of Conservatoires (AEC)” тармоғига киради ва дунёга машҳур кўплаб мусиқачилар билан ҳамкорлик қилади.

Мусиқа санъатининг билимдони бўлган Камолиддин Ўринбоев мамлакатимиздаги «Ёшлик баҳори» анъанавий концерт дастурлари, очиқ осмон остидаги мусиқий дастурлар, ёшлар ижодий фестивалларининг муваффақиятли ўтишига муносиб ҳисса қўшиб келаётир.

 

Н.Усмонова, ЎзА