Жорий йилнинг 24-27 январь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Осиё олимпия кенгаши(OCA)нинг навбатдаги 46-Бош ассамблея йиғилиши ва унинг доирасида бир қатор спорт тадбирлари ўтказилади.
Айни кунларда Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда дахлдор ташкилотлар билан биргаликда юртимизда илк бор ўтадиган мазкур нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларни юксак даражада ташкил этиш борасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хўш, Ўзбекистон мезбонлигида ўтадиган Осиё олимпия кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясида иштирок этиш учун неча нафар хорижий давлат делегатлари пойтахтимизга келиши кутилмоқда?
Қитъада Олимпия ҳаракатини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берадиган, Осиё олимпия кенгашининг президенти, Ижроия қўмита аъзолари сайланадиган тарихий йиғилишда Халқаро олимпия қўмитаси раҳбарларидан кимлар иштирок этади?
Анжуманда айнан қайси халқаро спорт ташкилотларининг мутасаддилари қатнашиш истагини билдирди?
Айтиш лозим, бундан уч йил муқаддам мамлакатимизда Осиё олимпия кенгаши(OCA) ижроия қўмитаси йиғилиши ташкил этилган эди. OCA Бош ассамблеяси йиғилишларининг ҳеч бири нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ташкил этилмаган.
Шу жиҳатдан, OCA'нинг янги президенти сайланадиган 46-Бош Ассамблея мезбонлиги Ўзбекистонга топширилгани ўзига хос аҳамиятга эга. Бу, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатимизга бўлган катта ҳурмати, юксак ишончининг ёрқин намунаси, дейиш мумкин.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси халқаро алоқалар ва протокол департаменти директори Камолиддин Эргашев билан суҳбатимиз давомида шу ва бошқа масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Y7JlyQaY2rE?si=y5PSGF1KeDEV69-I" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тўлқин Рўзиев,
Ёқубжон Мелибоев (видео),
Анвархўжа Аҳмедов(монтаж),
ЎзА