Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камолиддин Беҳзод таваллудининг 570 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтади
08:56 / 2025-10-04

"Ховар" ахборот агентлиги хабарига кўра, рассом Камолиддин Беҳзод таваллудининг 570 йиллигига бағишлаб 26 ноябрь куни Тожикистон Давлат тасвирий санъат ва дизайн институти ташаббуси билан халқаро конференция бўлиб ўтади. “Миниатюра санъати ва Камолиддин Беҳзод нақшларининг маданиятлараро таъсири” деб номланган анжуманда Миниатюрада бадиий услуб ва тимсоллар, Беҳзоднинг Эрон ва Ҳиндистон бадиий мактабларига таъсири, XXI асрда Беҳзод ижодининг тарихий аҳамияти ва миниатюранинг ўрни каби мавзулар муҳокама қилинади.

Тадбирда олимлар, тадқиқотчилар ва ўқитувчилар маъруза қиладилар.

М.Пирматова, ЎзА