English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
21:17 / 2020-11-07

Ҳукумат қарори билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлат стипендияси республика давлат ОТМларининг қуйидаги йўналишларининг охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади:

дастгоҳли рангтасвир;

рангтасвир (турлари бўйича);

графика ва миниатюра;

ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);

амалий санъат (турлари бўйича);

дизайн (турлари бўйича);

санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича).  

Давлат стипендияси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади.

Маълумот ўрнида,  Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори билан таъсис этилган эди.