Камилла Раҳимовани жиддий рақиб кутмоқда
Индиан-Уэлс шаҳрида (АҚШ) аёллар ўртасида ўтказилаётган WTA 1000 тоифасига кирувчи “Indian Wells Open” халқаро турнирида ҳамюртимиз Камилла Раҳимова асосий тўр баҳсларининг иккинчи даврасига йўл олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла турнирнинг илк босқичида канадалик Бианка Андрескуни 6:7, 6:0,6:1 ҳисобида енгди.
Энди Камилла Раҳимова 1/32 финал босқичида дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчиси, америкалик Кори Гоффга қарши кортга чиқади. Дарвоқе, бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган учинчи учрашуви бўлади. Аввалги ҳар икки баҳсда Гоффнинг қўли баланд келган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА