Камилла Раҳимова Франция кортларида порламоқда
Франциянинг Анже шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WTA томонидан ўтказилаётган турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Камилла Раҳимова финал босқичига йўл олди.
Мусобақанинг чорак финалида Камилла Раҳимова германиялик тажрибали теннисчи Мона Бартелга қарши кортга чиқди. Теннисчимиз учрашувнинг илк сетини 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган бўлса, иккинчи сетни тай-брекда муваффақиятли якунлади. Шунингдек, сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига чиқиш учун хорватиялик Антония Ружичга қарши ўтган ўйинда 4:6, 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Энди Камилла Раҳимова бош соврин учун германиялик Тамара Корпачга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин бугун соат 18:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА